chilonzor.poytaxt.uz Chilonzor.Poytaxt.Uz - Вояга Етмаганларнинг Хорижга Чиқиши Енгиллашди
Фотогалерея
Видеогалерея

Вояга етмаганларнинг хорижга чиқиши енгиллашди - Бўлимга қайтиш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаган шахсларнинг чет элга чиқишига рухсат бериш тартиби енгиллаштирилганлигини маълум қиламиз! дейилади ИИББ хабарида

Агар бунгача вояга етмаганларнинг чет элга чиқиши учун тўлдириладиган ариза-анкеталарга улар таҳсил олаётган ўқув идоралари томонидан муҳр босилишидан олдин, Халқ таълими шаҳар-туман бошқармаларидан рухсатнома олиш шарт бўлса, эндиликда ушбу ариза-анкеталарнинг улар таҳсил олаётган таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланиши кифоя қилади. Бу эса ота-оналарни ортиқча оворагарчиликдан халос этишга, вақтини тежашига кўмак беради деган умиддамиз.


ЯНА БИР ЯНГИЛИК!

Ҳурматли пойтахтимиз меҳмонлари!

Ўзбекистон Республикасига 1 ойгача бўлган муддатга вақтинча яшаш учун келган хорижий ва МДҲга аъзо давлатлар фуқаролари вақтинча рўйхатдан ўтиш давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шу билан бирга, ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кириб келган кунидан бошлаб 3 сутка ичида вақтинча рўйхатдан ўтиши лозимлигини ҳам эслатиб ўтамиз.


Асос:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. № 398. 29.05.2018 йил.

12.07.2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Чилонзор туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

26

 

 

356

 

199

 

Ижродаги мурожаатлар

 

14

 

68

 

51

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

12

 

288

 

148

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

1

 

12

 

17

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 276-66-74

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 276-90-04

Факс

(+9989 71) 276-90-90

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар